Акциядорлик жамият шаклидаги
«AYSEL-INVEST» Хорижий корхонаси Кузатув Кенгашининг (эмитентнинг номи) 2016 й. 30 сентябрдаги 1/2016-сонли қарори билан «ТАСДИҚЛАНДИ» Имзо Кузатув кенгашининг Раиси Вахобов Муродил Махаматович (рўйхатдан ўтказувчи орган ваколатланган шахсининг Ф.И.О., лавозими, имзоси) Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Акциядорлик жамият шаклидаги «AYSEL-INVEST» Хорижий корхонасининг доиравий муҳри МЎ |
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан
2016 йил «11» ноябрда №10524-3-рақами билан «РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ» Бош директор Атаханов Б.А. имзо (рўйхатдан ўтказувчи орган ваколатланган шахсининг Ф.И.О., лавозими, имзоси)
Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг гербли доиравий муҳри МЎ |
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТ ШАКЛИДАГИ
«AYSEL-INVEST»
ХОРИЖИЙ КОРХОНАСИНИНГ
(эмитентнинг тўлиқ номи кўрсатилади)
АКЦИЯЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
ҚАРОР
R | U | 1 | 0 | 3 | P | 0 | 5 | 2 | 4 | U | 4 | Идентификацион рақами берилди |
Ҳар бирининг қиймати 1000 сўм бўлган 4 700 000 дона миқдоридаги эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз акциялар |
(акцияларнинг тури ва миқдори, уларни чиқариш шакли, номинал қиймати кўрсатилади) |
Акциялар ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади |
(Акцияларни жойлаштириш усули кўрсатилади) |
Ушбу акциялар чиқарилиши биринчи чиқариш ҳисобланади. |
(чиқаришнинг тартиб рақами) |
«AYSEL-INVEST» АЖ ХК Кузатув кенгашининг 2016 йил «30» сентябрдаги Қарори билан тасдиқланди, 1-2016-сонли баённома |
(эмитентнинг акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган органи кўрсатилади) |
«AYSEL-INVEST» АЖ ХК Кузатув кенгашининг 2016 йил «30» сентябрдаги Қарорига асосан, 1-2016-сонли баённома |
(эмитентнинг акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилган органи кўрсатилади) |
Эмитентнинг жойлашган ери, почта манзили, боғланиш учун телефон рақамлари ва электрон почта манзили – 100084, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Юнусобод тумани, А.Темур кўчаси, 88-уй |
Тел.: +99871 120-49-00 |
Электрон почта манзили: reservatiоn.tashkent@radissonblu.cоm |
Эмитентнинг раҳбари: Петер Андерсен Оле
Имзо |
Бош бухгалтер: Файзуллаев Хабибиллохон Согдуллаевич
имзо |
Муҳр (Ф.И.О., имзо) |
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Акциядорлик жамият шаклидаги «AYSEL-INVEST» Хорижий корхонасининг доиравий муҳри
Қимматли қоғозларни чиқариш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш хизматларини кўрсатган инвестицион маслаҳатчининг номи:
«KAPITAL-DEPOZIT» МЧЖ |
Инвестицион маслаҳатчи билан тузилган шартнома рақами ва санаси: №12/К16, 01.07.2016 й. |
Инвестицион маслаҳатчи раҳбарининг Ф.И.О. ва имзоси: |
Директор: Ходжаев Фаррух Рахимджанович имзо |
(имзо) |
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар «KAPITAL-DEPOZIT» Масъулияти чекланган жамиятининг доиравий муҳри
Сана: 2016 йил «30» сентябр
- Мазкур чиқаришда эгасининг номи ёзилган акцияларнинг тури (оддий ёки имтиёзли) – Эгасининг номи ёзилган оддий
- Мазкур акцияларни чиқариш шакли – ҳужжатсиз
- Мазкур чиқаришда акцияларнинг номинал қиймати (сўм) – 1 000 (Бир минг) сўм.
- Чиқариладиган акцияларнинг сони (дона) – 4 700 000 (Тўрт миллион етти юз минг) дона.
- Мазкур чиқаришнинг умумий ҳажми (сўм) – 4 700 000 000 (Тўрт миллиард етти юз миллион) сўм.
- Ушбу чиқарилаётган акциялар эгаларининг ҳуқуқлари:
Мазкур чиқаришдаги ҳар бир акция акциядорга қуйидаги ҳуқуқларни беради:
– жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;
– депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
– жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
– жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
– жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
– жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни жамиятнинг уставига мувофиқ олиш;
– олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
– қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
-қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчилар ва эмитентнинг ўқувсиз ёки ҳалол бўлмаган ҳаракатлари туфайли ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш;
– ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;
– қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмидн маҳрум бўлиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш;
– акциядорлар уставда ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар.
- Ушбу чиқарилган акцияларни олиш юзасидан Жамият уставида ва/ёки чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган барча чекловлар:
Жамият уставида ушбу чиқаришдаги акцияларни олиш бўйича чекловлар мавжуд эмас. Акциялар Жамиятнинг ягона таъсисчиси – “Swiss Capital International Group AG” (Швейцария) Компаниясига ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади.
- Жамиятнинг устав капитали миқдори (сўм):
Эмитентнинг устав фонди миқдори 4 700 000 000 (Тўрт миллиард етти юз миллион) сўмни ташкил этади.
- Илгари жойлаштирилган акцияларнинг миқдори (турларига бўлган ҳолда кўрсатилади): ушбу акциялар чиқарилиши биринчи чиқариш ҳисобланади.
- Илгари жойлаштирилган корпоратив облигацияларнинг миқдори (турлари ва хилларига бўлган ҳолда кўрсатилади): Эмитент томонидан облигацияларни чиқариш амалга оширилмаган.
- Ушбу чиқаришда акцияларни жойлаштириш шартлари ва тартиби.
11.1. Ушбу чиқаришда акцияларни жойлаштириш усули (очиқ ёки ёпиқ обуна):
(Ёпиқ обуна орқали жойлаштирилишида акцияларнинг эҳтимолий олувчилар доираси кўрсатилади)
Ушбу чиқаришда акциялар Эмитентнинг таъсисчи “Swiss Capital International Group AG” Компаниясига ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади.
11.2. Ушбу чиқаришда акцияларни жойлаштириш муддати:
(Акцияларни жойлаштириш бошланадиган ва якунланадиган сана ёки акцияларни жойлаштириш муддатини белгилаш тартиби кўрсатилади. Акцияларни жойлаштириш муддати акциялар чиқарилиши тўғрисида қандайдир ахборотни ошкор этиш санасини кўрсатиш орқали белгиланган бўлса, бундай ахборотни ошкор қилиш тартиби ҳам кўрсатилади)
Қайта тузиш шаклида қайта ташкил этилган «AYSEL-INVEST» МЧЖ ХК таъсисчи томонидан киритилган улушни «AYSEL-INVEST» АЖ ХК акцияларига айирбошлаш акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 15 календар куни давомида амалга оширилади.
Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан
Акцияларни жойлаштиришни якунлаш санаси – акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмаган ҳолда охирги қимматли қоғозни жойлаштириш санаси.
11.3. Ушбу чиқаришда акцияларни жойлаштириш тартиби:
(Акцияларни жойлаштириш давомида фуқаролик-ҳуқуқий битимларни тузиш тартиби ва шартлари; жойлаштиришда фойдаланиладиган бозорлар кўрсатилади. Акцияларни жойлаштириш банк томонидан қимматли қоғозлар бозорининг банкка акцияларни жойлаштириш хизматларини кўрсатаётган профессионал иштирокчилари (андерраётерлар) жалб қилинган ҳолда амалга оширилаётган бўлса, уларнинг ҳар бири бўйича қўшимча қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
- тўлиқ ва қисқартирилган расмий номи, жойлашган манзили:
- профессионал фаолиятни амалга оширишга лицензия рақами, берилган вақти ва амал қилиш муддати, кўрсатилган лицензияни берган орган;
- ушбу шахснинг асосий вазифалари, шунингдек, банк ва унга акцияларни жойлаштириш хизматларини кўрсатаётган шахс ўртасидаги шартномада бундай шартномада белгиланган муддатда жойлаштирилмаган акцияларни ушбу шахс ўз ҳисобидан сотиб олиши назарда тутилган бўлса – ушбу муддат ёки уни белгилаш тартиби кўрсатилади)
Акцияларни жойлаштириш қайта тузиш шаклида қайта ташкил этилган «AYSEL-INVEST» МЧЖ ХК таъсисчи томонидан киритилган улушни «AYSEL-INVEST» МЧЖ ХК ҳуқуқий вориси ҳисобланган «AYSEL-INVEST» АЖ ХК акцияларига айирбошлаш орқали амалга оширилади. Акцияларни айирбошлаш орқали жойлаштириш шартномалар тузилмаган ҳолда амалга оширилади. Акцияларни «AYSEL-INVEST» АЖ ХК таъсисчисининг депо ҳисобварағига ўтказиш хизмат кўрсатувчи инвестицион воситачида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
11.4. Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси ва қимматли қоғозлар юзасидан ҳуқуқларни ҳисобга оладиган инвестицион воситачининг тўлиқ расмий номи, шу жумладан ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили, почта манзили, телефон рақами:
Марказий депозитарий тўғрисида маълумотлар:
Тўлиқ расмий номи – Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси Давлат корхонаси;
Жойлашган ери ва почта манзили – 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро кўчаси, 10;
Телефон – (0 371) 236-14-34.
Қимматли қоғозлар юзасидан ҳуқуқларни ҳисобини амалга оширадиган инвестицион воситачи тўғрисида маълумотлар:
Тўлиқ расмий номи – «Kapital – Depozit» Масъулияти чекланган жамияти;
Жойлашган ери ва почта манзили – 100052, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси, 25;
Телефон – (0 371) 286-20-31.
11.5. Ушбу чиқаришда жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби:
(жойлаштирилаётган акцияларни олишга имтиёзли ҳуқуқ тақдим этилган ҳолларда:
бундй имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхатини тузиш санаси (санани белгилаш тартиби);
жойлаштирилаётган акцияларни олишга имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш имконияти тўғрисида хабар бериш тартиби;
жойлаштирилаётган акцияларни олишга имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби кўрсатилади)
жамият акцияларини олишга имтиёзли ҳуқуқ берилиши назарда тутилмаган.
11.6. Ушбу чиқаришда акцияларни жойлаштириш баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби.
(Акцияларни жойлаштириш баҳоси (баҳолари) ёки уни белгилаш тартиби кўрсатилади. Акцияларни жойлаштиришда акцияларни сотиб олишга имтиёзли ҳуқуқ тақдим этилган ҳолларида қўшимча равишда бундай имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларга акцияларни жойлаштириш баҳоси ёки уни белгилаш тартиби кўрсатилади).
Акциялар номинал қиймати бўйича жойлаштирилади.
11.7. Акциялар ҳақини тўлаш шартлари ва тартиби.
(Акциялар ҳақини тўлаш шартлари ва тартиби, шу жумладан ҳисоб-китоб шакли, кредит ташкилотларининг тўлиқ ва қисқартирилган расмий номи, уларнинг жойлашган манзили, акциялар ҳақини тўлашдан келиб тушадиган пул маблағлари ўтказилиши лозим бўлган банк ҳисобварақлари реквизитлари, тўловни шахобчаларининг манзиллари (нақд пул билан тўловда) кўрсатилади)
Акциялар ҳақи пулсиз воситалар орқали тўланишида акциялар ҳақи қандай мулк билан тўланиши мумкинлиги, тўлов шартлари, шу жумладан, бундай тўловда расмийлаштириладиган ҳужжатлар (мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномалари ва ҳ.к.), шунингдек, бундай мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун жалб қилинаётган баҳоловчи (баҳоловчилар) тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
- баҳоловчининг тўлиқ ва қисқартирилган расмий номи, жойлашган манзили;
- баҳолаш фаолиятни амалга оширишга лицензия рақами, берилган вақти ва амал қилиш муддати, кўрсатилган лицензияни берган орган.
Эмитент «AYSEL-INVEST» масъулияти чекланган жамиятини қайта тузиш натижасида таъсис этилгани ва Эмитентнинг устав фонди у ҳуқуқий ворис ҳисобланган «AYSEL-INVEST» МЧЖ ХК устав фонди миқдорида белгилангани муносабати билан, акцияларни чиқариш вақтида Эмитентнинг устав фонди тўлиқ шакллантирилган. Эмитентнинг таъсисчиси акцияларни бирламчи чиқариш қарорини қабул қилиш санасида жамиятнинг устав фондига жамиятнинг уставида ва топшириш далолатномасида белгиланган ҳиссани тўлиқ киритганлиги сабабли, ушбу чиқаришда акциялар ҳақи Эмитентнинг таъсисчиси томонидан номинал қиймати бўйича тўлиқ тўланган ҳисобланади.
11.8. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган, деб эътироф қилинган тақдирда Эмитент томонидан акциялар учун тўлов сифатида олинган маблағларни қайтариш тартиби:
Акцияларни чиқариш амалга ошмаган, деб эътироф қилинган тақдирда эмитент ушбу факт тўғрисида расмий маълумотни (қимматли қоғозлар чиқарилиши амалга ошмаган деб эътироф қилиниши, 28-сонли муҳим факт) Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг корпоратив ахборот ягона порталида (http://openinfo.uz/) эълон қилади. Инвесторнинг акциялар учун тўлов сифатида киритилган маблағлари эмитент томонидан инвесторга хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисоб рақамига Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ушбу акциялар чиқарилишини амалга ошмаган деб этироф қилиш ҳақида қарор қабул қилган кундан бошлаб беш банк куни ичида қайтариб берилади.
- Эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши (қўшимча чиқарилиши) тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби.
Эмитент қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилиши тўғрисидаги маълумотни (қимматли қоғозларни чиқариш, 25-сонли муҳим факт) ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Ахборот-маълумотнома тизимларининг манзили: http://openinfo.uz/, http://radissоnblu.com/en/hotel-tashkent ёки http://ayselinvest.uz
Жамиятнинг таъсисчиси ва бошқа манфаатдор шахслар акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорнинг асл нусхаси билан «AYSEL-INVEST» АЖ ХКнинг Тошкент ш., Юнусобод тумани, А.Темур кўчаси, 88-уй манзилида танишиш имкониятига эгадирлар
- Бошқа маълумотлар:
13.1. Эмитентни рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи, эмитентнинг давлат рўйхат рақами ва санаси – Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги, 75-рақам, 2016 йил 29 сентябр
13.2. Эмитентнинг асосий фаолият тури – Меҳмонхона хўжалиги.
13.3. Эмитентнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли – Акциядорлик жамият шаклидаги хорижий корхона;
13.4. Статистика органларида рўйхатга олинганлиги:
Юридик шахс коди КТУТ – 18557772;
Асосий фаолият тури, ХХТУТ коди – 90220;
Мулкчилик шакли, МШ коди – 163;
Жойлашган манзили, МҲБТ коди – 1726266;
Ташкилий-ҳуқуқий шакли (ТҲШ) – 153;
13.5.Солиқ органининг номи ва СТИР – Тошкент ш. Юнусобод тумани ДСИ, СТИР 204 126 324.
Варақнинг орқа тарафида
Акциядорлик жамият шаклидаги
«AYSEL-INVEST»
Хорижий корхонаси
Рақамланди ва ип билан тикилди 5 (беш) варақ
Бош директор имзо Андерсен Петер Оле
|
Бош бухгалтер имзо Файзуллаев Х.С.
|
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Акциядорлик жамият шаклидаги «AYSEL-INVEST» Хорижий корхонасининг доиравий муҳри