«Brasserie» ресторани нонуштага хилма-хил таомлар тақдим этиладиган швед столини таклиф этади. Тушлик ва кечки овқатга Сизга халқаро таомномалардан жой олган турлича таомлар таклиф этилади.
«CaféEuropa» бари кечаю-кундуз фаолият кўрсатиб, жуда кўп енгил овқатлар, сэндвич, спиртли ва спиртсиз ичимликлар, янги сиқилган шарбатлар ва коктелларни ҳавола этади. Ёзги мавсумда бассейн ҳудудида «Аква-бар» ва «Аква-ресторан» ишлайди.