“AYSEL-INVEST” корхонаси 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 02 сентябрдаги 310-сонли “Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнеси ва халқаро туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Амир Темур шох кўчаси 88, манзилида «Radisson Blu hotel Tashkent» меҳмонхонаси қурилиши амалга оширилган. Мехмонхона 2003 йил май ойида ишга туширилган бўлиб, мехмонларга хизмат кўрсатиш учун 111 та хона мавжуд.